Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Суюнчи: ўзбекистонлик спортчилар яна биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик полвонлар Гонконгда ўтказилган тош кўтариш ва баҳодирлар ўйинларида ғалаба қозондилар. “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Ўзбекистон гимнастика федерациясининг президенти Лола Каримова-Тилляева уларнинг суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, полвонларни ғалаба билан қутлади ҳамда бу ютуқ у ва оила учун жуда қадрли эканини алоҳида эътироф этди.

“Суратда: ўзбекистонлик спортчи-полвонларимиз Ҳамза Примов (чап тарафда), ва Сергей Трубицин (ўртада). Куч экстрими бўйича ўзбекистонлик спортчи-полвонларимиз 20-21 август кунлари Гонконг шаҳрида ўтказилган “Arnold Classic Asia – 2016 Hong-Kong” Халқаро спорт фестивалида иштирок этиб, тош кўтариш ва баҳодирлар мусобақаларида ғалаба қозондилар. Ватанимиз шарафини Сергей Трубицин (174 кг) ва Ҳамза Примов (130 кг) ҳимоя қилиб олтин ва кумуш медалларни қўлга киритдилар.

Осиёда илк бор ташкил этилган мазкур мусобақаларнинг “Arnold Strongman Classic” беллашувларида Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Гонконг, Малайзия, Ирландия, Сингапур, Таиланд, Филиппин, Хитой ва ўзбекистонлик спортчилар энг кучли полвон номи учун кураш олиб бордилар.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ўзбекистонлик полвонлар энг оғир – 105 кг вазндан юқори бўлган спортчилар тоифасида қатнашдилар ва барча босқичлардан энг юқори кўтсатгичларга эришиб, рақибларини ортда қолдирдилар.

Instagram’даги постларимдан бирида мазкур спорт турини Ўзбекистонда ривожлантириш йўлида турмуш ўртоғим Темур Тилляев томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтган эдим. Шу сабабдан ҳам полвонларимиз ғалабаси биз учун жуда қадрлидир. Спортчиларимизни чин дилдан ғалаба билан қутлайман ва келажакдаги мусобақаларда ҳам уларга улкан зафарлар тилаб қоламан”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 13:58, 23.08.2016.
Ўқилди: 14983 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик