Словения футбол федерацияси президенти Александер Чеферин УЕФА президенти бўлиш учун жуда яхши имкониятга эга эканини маълум қилди.
«Ҳозир менинг имкониятларим яхши. Мени УЕФА аъзоларининг учдан икки қисми қўллаб-қувватламоқда. УЕФА раҳбари бўлиш учун бу жуда яхши имконият» - деди Чеферин Teraz нашри хабарида.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА президенти сайлови 14 сентябрь куни Афинада ўтказилади. Унда Чефериндан ташқари, Голландия футбол федерацияси раҳбари Михаэль ван Праг ва Испания футбол федерацияси раҳбари Анхель Мария Вильяр иштирок этади.