“Насаф” жамоаси олий лиганинг навбатдаги 20-турида “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс олиб боради.
Жамоамиз ўтган 19 турдан кейин 40 очко жамғариб, турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб турибди. “Қўқон-1912” жамоаси эса ҳозирча 13 очко билан 15-поғонада бормоқда.
Мазкур жамоаларнинг олий лигадаги ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, жамоалар 13 марта туқнаш келишган. Шундан 9 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Энг қизиқарлиси жамоаларнинг ўзаро учрашувларида ҳанузгача дуранг натижа қайд этилмаган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 28-17. Жамоамиз Қаршида бўлиб ўтган биринчи даврадаги 5-тур учрашувида “Қўқон-1912” жамоасини кикичк 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Учрашувдаги ягона голга Шерзод Аъзамов муаллифлик қилган.
Жамоамизнинг ўзаро учрашувларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг. Тарихда қолган бу учрашувлар 2003 йили бўлиб ўтган, “Насаф” – “Темирйўлчи” 4:0 учрашувида жамоамизнинг ўтмишдаги тўпурари – Зафар Холмуродов хет-трик қайд этган ва Дилшод Мавланов бир марта гол муаллифи бўлган. Иккинчи даврада Қўқонда бўлган учрашувда эса Шуҳрат Раҳмонқулов дублни нишонлаган, Шуҳрат Юсупов эса дарвозамизга битта тўп йўллаган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “Қўқон-1912” жамоасида тўп тепаётган Носир Отақўзиев аввал жамоамиз шарафини ҳимоя қилган.
Жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 14-учрашув сифатида тарих саҳифасидан жой олади.
26.08.2016. ЎзПФЛ 20-тур.
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши)
Қўқон ш., “Марказий” стадиони, 17:30
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Ёрдамчи ҳакамлар: А. Буров (Бухоро), А.Сидоров (Тошкент)
Захира ҳаками: Ж.Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Б.Галеев (Хоразм)
ЎзПФЛ вакили: Ф.Фролов.
Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс эртага 25 август куни "Марказий" стадионда соат 17:00да бошланади.