«Валенсия» ҳужумчиси Пако Алькасер жамоа раҳбариятига мурожаат қилди ва ўзини «Барселона»га сотишларини сўради.
Хабар қилинишича, Алькасер «Барселона» билан шартнома борасида ҳам келишиб қўйган. Аммо «Валенсия» ҳужумчини таркибда олиб қолишга умид қилаётган ва музокаралардан бош тортаётган эди.
Энди Алькасернинг ўзи кетиш истагини билдиргач, «Валенсия» ҳужумчини сотиш борасида музокара бошлаши кутилмоқда.













