Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Навбаҳор": “Шўртан”га қарши учрашув олдидан

Баҳо:
+ | -

Ғузордаги учрашувни бошланишига тўрт соатдан озроқ вақт қолмоқда. Ўйин соат 18.30да Ғузордаги "Марказий" ўйингоҳда бошланади. 24 август куни эрталаб Қарши шаҳрига етиб келган жамоамиз аъзолари айни пайтда шаҳардаги “Сарбон” меҳмонхонасида дам олишмоқда.

Жамоамиз аъзоларининг бўлажак ўйиндан олдинги кайфиятлари аъло даражада. Барчанинг фикру ҳаёли Ғузордан ижобий натижа билан қайтишга қаратилган. Жамоамиз 1,5 соатдан кейин Ғузор шаҳри сари йўлга тушишади. Қарши ва Ғузор ўртасидаги масофани босиб ўтиш учун бир соат вақт сарфланади. 
Ғузордаги учрашув “Навбаҳор” учун олий лигадаги ўзига хос юбилей ўйин эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Яъни 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган мустақил чемпионатимизда мунтазам равишда қатнашиб келаётган жамоамиз бугун олий лигадаги 730 ўйинини ўтказади. Ҳозирда олий лигада “Навбаҳор”дан ташқари “Пахтакор” ва “Нефтчи” клублари ҳам мунтазам равишда кучлилар сафида қатнашиб келишмоқда. Жамоамиз аъзолари ушбу клублардан фарқли ўлароқ бугун майдонга тушишади. Шу сабабли, 730 талик давонни биринчи бўлиб “Навбаҳор” босиб ўтиш имконига эга бўлади. Маълумот ўрнида 730 та ўйиннинг 353 тасида “Навбаҳор” ғалабани қўлга киритганлигини келтириб ўтиш мумкин. 134 та учрашувда кучлар тенг келган бўлса 242 та баҳсда рақибларга имконият бой берилган. 1265 та гол урилиб, дарвозадан 881 та тўп ўтказиб юборилган. 
Ғузорда бўлиб ўтадиган учрашувдаги воқеалар ривожи билан мухлисларимиз “Навбаҳор” футбол клубининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида танишиб бориш имконига эга бўлишади. Телеграм ижтомоий тармоғидаги расмий каналга қуйидаги линк https://telegram.me/pfcnavbahor орқали аъзо бўлиш мумкин.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:05, 25.08.2016.
Ўқилди: 5046 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4231]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2605]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2559]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2430]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2407]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2382]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2275]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2201]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2082]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1980]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик