Загребнинг «Динамо» клуби дарвозабони Эдуарду «Челси» клубига ўтди, деб хабар бермоқда BBC.
Лондонликлар 33 ёшли португалиялик дарвозабонни трансфери бўйича барча ишларни якунлашди.
Сўнгги икки мавсумни дарвозабон Хорватия чемпионатида ўтказиб, 70 ўйиннинг 36тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. У Португалия терма жамоаси таркибида 35 ўйин ўтказган.