Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

“Андижон” ўз уйида “Бухоро”га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг навбатдаги турида жамоамиз ўз уйида “Бухоро”ни қабул қилди. Жорий мавсум ўз таркибини сезиларли тарзда кучайтиришга эришган бухороликлар  маҳоратли футболчилар эвазига юқори савиядаги ўйинни шакллантириб олгани учрашув чоғида кўриниб турди.

Жамшид Саидов шогирдлари Андижондан йирик ҳисобда ғалаба билан қайтишга эришди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ меҳмонлар “Андижон” дарвозаси томон икки бор йўл топа олди. Аввалига Азиз Ибрагимов жамоадоши Шиховнинг пасидан сўнг ҳисобни очган бўлса, сўнгра Мерзляковнинг чап қанотдан узатган тўпини Вадим Чемиртан боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлимни ҳар икки ҳар икки жамоа ҳам таркибда ўзгаришлар билан бошланди. Бу кўпроқ меҳмонларга қўл келди. Ўйиннинг 64-дақиқасида Қутибоевнинг тўп оширишидан сўнг Ибрагимов ўз дублини расмийлаштирди – 0:3.

Учрашув охирларида эса Дилшод Жўраев рақиб жарима майдони ташқарисидан туриб, кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни қисқартирди – 1:3.

Шундан кейин ҳам бухороликларнинг ҳужуми пасайдими. Учрашувнинг асосий вақти якунига етишига бир дақиқа қолганида Азиз Ибрагимов хет-трик қайд этиб, ўйинда узил-кесил ҳаммасини ҳал қилди – 1:4.

Қолган дақиқаларда бошқа гол кузатилмади ва “Андижон” ўз уйида шу тариқа “Бухоро”га мағлуб бўлди.

Айтиш керакки, шу куни “бургутлар”нинг ўйини сира қовушмади. Аксига олиб меҳмонлар бир-бирини жуда яхши тушуниб харакат қилди. Натижада учрашувда “Бухоро” йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Энди 9 сентябрь куни жамоамиз Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади.

26.08.2016. Олий лига 20-тур.

«Андижон» (Андижон) – «Бухоро» (Бухоро) 1:4 (0:2).

Андижон. “Соғлом авлод” стадиони 5152 томошабин.
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов (Тошкент) – 8,5. Тимур Галеев (Тошкент) – 8,6. Акбар Пўлатов (Тошкент) – 8,6. Равшан Копадзе (Фарғона) – 9.
Назоратчи: Шамил Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Голлар: Азиз Ибрагимов 6, – 0:1. Вадим Чемиртан 29, – 0:2.  Азиз Ибрагимов 63, – 0:3. Дилшод Жўраев 86, – 1:3. Азиз Ибрагимов 89, – 1:4.

“Андижон”: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Азамат Исроилов (60.Азамат Бобожонов, 34), 6.Иброҳим Отахонов, 8.Элман Тагаев (17.Темур Васильев, 63), 18.Фарҳод Бекмуротов, 19.Денис Илеску, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 29.Обид Жўрабоев, 55.Дилшод Жўраев, 89.Бобур Акбаров, 90.Павел Смоляченко (88.Андрей Бугняк, 46).
Захира: 46.Хуршид Ходжаев, 10.Анвар Бердиев,  21.Жавлон Гусейнов, 26.Бахтиёр Қосимов.

“Бухоро”: 1.Муҳиддин Худоёров, 7.Суҳроб Неъматов, 11.Санъат Шихов (10.Шавкат Саломов, 63), 19.Жасур Ҳасанов (18.Баҳодир Пардаев, 81 ), 23.Александр Мерзляков, 33.Бобуржон Омонов, 55.Шавкат Муллажонов, 61.Азиз Ибрагимов, 70.Вадим Чемиртан (8.Саламат Қутибоев, 46), 85.Руслан Мелзиддинов, 87.Алишер Саноев.
Захира: 25.Шохжаҳон Насимов, 16.Артём Филипосян, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 93.Максимилиан Фомин.

Огоҳлантиришлар: Бобур Акбаров 17, Иброҳим Отахонов 42, Руслан Мельзитдинов, 73.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 21:40, 26.08.2016.
Ўқилди: 6820 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.