«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти «Вердер» (6:0) клуби устидан қозонилган ғалабага изоҳ бериб ўтди.
«Бу яхши старт бўлди. Биз тезкор гол урдик, бу ҳам яхши. Шундан сўнг 90 дақиқа давомида ўйинни назорат қилиб турдик. Ғалабадан хурсандман, бироқ ҳали баъзи нарсалар устида ишлашимиз керак.
Роберт Левандовски – фантастик ҳужумчи. Умуман олганда, ҳужумда яхши ўйнадик, тўпни назорат қилиб, катта куч билан ҳужум қилдик» - деди Анчелотти.