«Севилья» яримҳимоячиси Евгений Коноплянка фаолиятини «Шальке» клубида давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда footballua.tv.
Манбанинг маълумотига кўра, футболчи немис клуби билан музокара олиб боряпти ва бугун Гельзенкирхен шаҳрига етиб бориши керак.
Коноплянка билан Россия клублари ва Грециянинг «ПАОК» клуби ҳам қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Коноплянка 2015 йил ёзида «Днепр» клубидан «Севилья»га ўтган эди.