Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса ҳужумчи Лионел Мессини ярим ҳимояда синаб кўриш мақсади борлигини билдирди.
"Америка Кубогида Месси алдамчи тўққизлик ўрнида ўйнади. Месси икки-уч футболчи қуршовида бўлмайдиган жойда менга керак. Агар у ярим ҳимояда тўпни қабул қилиб оладиган бўлса, рақибга кўп ташвиш келтириши мумкин", - дейди Бауса.