Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Муҳтарам Юртбошимиздан байрам туҳфаси: Андрей Микляев ва Тимур Кападзе тақдирланишди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига атаб катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Бугун мана шундай тадбирлардан бири "Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамияти бошқарма биносида бўлиб ўтди. Тадбир давомида бир неча нафар темирйўлчилар қатори "Локомотив" профессионал футбол клубининг икки вакили ҳам тақдирланди. "Локомотив" футбол клуби бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда жамоамиз сардори, тажрибали ярим ҳимоячи Тимур Кападзе муҳтарам Президентимиз томонидан таъсис этилган "Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони билан тақдирланди.

Маълумот учун, ушбу нишон Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил, 1 июлдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган.

Ушбу нишон билан юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик-тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарвар, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча соҳаси вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.

Эсдалик нишонни "Локомотив" ПФК вакилларига "Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамияти бошқарув раиси Ачилбай Жуманиязович Раматов топширди. Шу ўринда "Локомотив" ПФК бош мураббийи Андрей Геннадьевич Микляев ҳамда жамоамиз сардори Тимур Тоҳирович Кападзени ушбу эсдалик нишони билан табриклаймиз. Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:57, 29.08.2016.
Ўқилди: 12343 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.