Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Шахбоз Эркинов Красницкий клуби аъзосига айланди

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоаси сафига иккинчи даврадан келиб қўшилган тажрибали ҳужумчи Шахбоз Эркинов Красницкий тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

 

Шахбоз Эркинов жамоамиз сафига қўшилганга қадар 99та тўп муаллифи бўлган. У охирги 99-голини “Машъал” сафида киритган эди. Ҳужумчимиз шу пайтгача миллий чемпионатимизда 85та, кубок баҳсларида 13та ва клублар сафида қитъамиз футбол мусобақаларида 3та гол киритган.

 

26 август куни Қўқонда бўлиб ўтган 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлган баҳсда икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Яъни у 100 ва 101-голларини киритди. Бу билан у мамлакатимизнинг Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

 

Ўз фаолиятини “Пахтакор” жамоасида бошлаган Шахбоз Эркинов мамлакатимизнинг кўпгина клубларида тўп тепган. “Насаф” унинг еттинчи клуби ҳисобланади. Шунингдек Шахбоз Эркинов воҳамизнинг учта клубида ҳам тўп тепган футболчилардан бири саналади.

 

Энди ушбу тажрибали ҳужумчимиз, дастлаб Олег Шацских аъзо бўлган - Красницкий клуби аъзоси ҳисобланади.

 

Шахбоз Эркиновни ушбу катта ютуқ билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва жамоамизнинг барча аъзолари, шунингдек мухлислар номидан муборакбод этамиз.

 

Ушбу Красницкий номидаги тўпрарлар клубига ҳозиргача мамлакатимизнинг 35 нафар футболчиси аъзо бўлган. Шахбоз Эркинов эса 36-аъзо сифатида қайд этилди. Эркиновдан кейинги ўринда жамоамизнинг яна бир аъзоси – Илҳом Шомуродов турибди, унинг ҳисобида ҳозирча 82та тўп бор.

 

Тўпурарлар клуби аъзоларига топшириладиган махсус соврин, жамоамизнинг яқин учрашувларининг бирида расман унга топширилиши кутилмоқда.

- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=3155#sthash.ez81PbqR.dpuf

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:01, 31.08.2016.
Ўқилди: 9434 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.