«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бейл қироллик клуби раҳбариятига шартномасини узайтириш борасидаги талабларини маълум қилди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Гарет «Реал»дан 6 йиллик шартнома ва йилига 17 миллион евро маош талаб қиляпти. У клубда Криштиану Роналдудан (22 млн евро) кейин энг кўп маош оладиган футболчи бўлмоқчи.
Бу талаб клуб президенти Флорентино Пересни қониқтирмаяпти, чунки у Серхио Рамос ва Карим Бензема билан келишмай қолиши мумкин. Уларнинг «Реал»даги маоши 10 ва 8 млн еврога тенг.
Бэйл ҳам тахминан шунча пул олмоқда. Агар унинг маоши оширилса, бошқалар ҳам унинг изидан бориб, кўпроқ пул талаб қилиши мумкин.