Ҳурматли, ватандошлар, барчангизни мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин.
Мана, биз мухлислар орзиқиб кутган кун ҳам етиб келди. Бугун мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамини нишонлаётган бир вақтда миллий терма жамоамиз 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи сўнги босқичнинг 1-турида Сурия терма жамоаси билан ўзининг илк учрашувини ўтказади. «Бунёдкор» стадионида соат 20.00да бошланадиган Ўзбекистон - Сурия учрашувини интизорлик билан кутаётган мухлисларимизга бош жамоамиз мана шу азиз байрамга ажойиб совға тайёрлашади, деб умид қиламиз.
Ҳозирги кунда миллий терма жамоамизнинг ўзагини тажрибали футболчилар билан бир қаторда ёш иқтидорли ўйинчиларимиз ҳам сафни тўлдираётгани қувонарли. Лекин, сўнги босқичда барибир тажрибали ўйинчиларга ишонганимиз маъқул, менимча. Сабаби уларда истаймизми-йуқми, барибир халқаро тажрибалари бор. Ана шу тажрибали ўйинчилар сўнгги паллада ўзларини кўрсатишади. Улар биз мухлислардан фарқли равишда ўзлари ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишини ич-ичидан чин дилдан хоҳлашади. Саралашнинг сўнгги ҳал қилувчи раундида фақат ТАЖРИБА ўз сўзини айтиши мумкин деб уйлайман.
Сурия билан ўйинда миллий терма жамоамиз устозлари бугун тўғри тактикани танлаб, ўйинчиларимизни ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўйинга тайёрлай олишса, керакли ижобий натижани қўлга киритишади, деб ўйлайман. Футболдаги ёзилмаган қоида бўлмиш - «Энг яхши ҳимоя – ҳужум!» шиори остида футболчиларни руҳий томондан тайёрлаб ғалабага лойиқ тўғри тактика қўллаш эса мураббийлар штабига ва қолаверса майдонга тушадиган футболчиларимизга боғлиқ, албатта. Биз мухлислар эса футболчиларимиздан чиройли, мазмунли ўйин ва фақат ғалаба кутиб қоламиз.
Умид қиламанки, Сурия билан ўйинда жамоамиз ғалабага эришиб, ёрқин ва самарали ўйинлари билан Ўзбекистон термаси ўз гуруҳида жаҳон чемпионатига чиқишга асосий давогарлардан бири эканлигини исботлайди. Барча юртдошларимиз Ватанимиз жамоасини биргаликда қўллаб-қувватлаймиз ва омад тилаймиз!
Биз МТЖмизга ишонамиз!
КУЧ-БИРЛИКДА!
ОЛҒА - ЎЗБЕКИСТОНИМ!!!
Абдумажид Қодиров