Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Айман ал-Ҳаким: «Кичик хато эвазига ютқаздик»

Баҳо:
+ | -


Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Айман ал-Ҳаким иштирок этди.

— Шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Тактик томондан, ҳимоя, қарши ҳужум, ҳар томонлама ўзимиз режа асосида ўйнадик. Шу боис Ўзбекистон терма жамоаси узоқ вақт давомида гол ура олмади. Кичик хато бизга қимматга тушди. Ўзбекистоннинг кучли эканини, улар бизга босим ўтказишини билардик. Мағлубиятдан фожиа ясамайман, ҳали ҳаммаси олдинда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақли ғалабага эришди, ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман.

— Нима учун шогирдларингиз олис масофалардан кўп зарба бермади?
— Бу тактик ўйин эди. Бизда имкон бўлган вазиятларда зарба бердик. Имкон бўлмаганда эса узун паслар орқали ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Бизнинг мақсадимиз ҳимояда мустаҳкам ўйнашдан иборат эди.

Мухлисларнинг қизғин қўллаб-қувватлаши остида биз босим остида ўйнашга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, футболчиларимиз айнан шу жиҳатга тайёр эмасдик. Кейинги ўйинларда бу нарсаларни ҳам инобатга оламиз?

— Сиз кичик хато эвазига гол ўтказдик дедингиз. Жамоангизда ҳимоя ва ҳужум ўртасида узилиш юзага келгани катта хато эмасми?
— Футбол хатоларда иборат, ҳар бир ўйинда хатолар бор. Яна бир нарсани таъкидлашим лозим. Гол урилган вазиятда, сўнгги зарба берилаётганда футболчиларим негадир ҳакам хуштак чалишини кутиб, қотиб қолишди. Шу боис гол ўтказиб юбордик.

— Жамоа кейинги ўйинларга қай тариқа тайёргарлик кўради?
— Кейинги ўйингача муддат жуда қисқа. Ҳозирча қилинган хатолардан хулоса чиқариш, тактик жиҳатдан ўйинга яхши тайёрланишдан иборат. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Ҳали ҳаммаси олдинда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:23, 01.09.2016.
Ўқилди: 10344 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.