Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги Бельгия (2:0) терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
«Биз тўп билан ва тўпсиз ажойиб ўйин намойиш этдик. Бельгия ўз майдонида уч йилдан буён мағлубиятга учрамаган эди. Уларда 3-4 нафар дунё савиясидаги футболчилар бор. Аммо биз ўйин охирига қадар ташаббусга эга бўлдик. Баъзан футболчилар ўз ишидан завқланса, мураббий ҳам завқланади. Бугун шундай бўлди» - деди Лопетеги.