Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулмен ҳужумчи Гарет Бэйлнинг ўйинига баҳо берди.
«Бэйл «Реал» таркибидаги мавсумнинг биринчи ўйинида, 75 сониядан сўнг гол урди. Бунга ажабланмайман. Унинг имкониятларини яхши биламан. У ҳамма нарсани ютиб олишга қодир футболчи. Ишончим комил, Бэйлни ажойиб мавсум кутмоқда», - деди Коулмен TMW хабарида.