Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Реал» футболчиси 30 ёшида фаолиятини якунлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Ферлан Мендининг жароҳати кутилганидан анча жиддий бўлиб чиқди. Оммавий ахборот воситаларида франциялик футболчи бир йилгача майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Журналист Рамон Альварес де Моннинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Менди ташхис ва тикланиш жараёнини билганидан сўнг, фаолиятини бутунлай якунлаш ҳақида ўйламоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Ферлан Мендининг фаолияти тез-тез такрорланувчи жароҳатлар туфайли қийин кечмоқда. Фақатгина сўнгги икки мавсумнинг ўзида у «Реал»нинг 51 та ўйинини ўтказиб юборди.

Июнь ойида Менди 31 ёшни қарши олади. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027/2028 йилги мавсум охиригача белгиланган. Бундай жиддий жароҳат ва доимий тиббий муаммолар футболчини оғир қарор қабул қилишга мажбур этмоқдa.

Киритилди: 19:48, 07.05.2026.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик