«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳатидан фориғ бўлиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.
«Жамоа билан биринчи машғулотимдан хурсандман. Завқ олинг» деб ёзди футболчи твиттер саҳифасида.
Роналду Португалия терма жамоаси таркибида Евро-2016 финалида жароҳат олган эди.