Испания терма жамоаси ҳужумчиси Диего Коста ЖЧ-2018 саралаши доирасида Лихтенштейн устидан қозонилган 8:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Қачондир голлар уришимни билардим, аммо бу ишни мураббийлар штаби ва жамоадошларим ёрдамисиз амалга ошира олмасдим. Улар ҳеч қачон мени тарк этишмаган. Энди ишларим жойига тушиб кетди. Ҳаммага улкан раҳмат, - дейди Коста.