Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост

Қатар — Ўзбекистон. Ўзаро ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши 11 та беллашувда иштирок этгани «Uzfootball.uz» статистикасида акс этган. Бу борада устунлик Ўзбекистон томонида.

Ўзаро ўйинларда Қатар Ўзбекистонга қараганда икки марта камроқ зафар қучган. Яна 2 та ўйинда ғолибни аниқлаб бўлмаган.

Қатар терма жамоаси Тошкентга жами 4 бор ташриф буюрган бўлиб, уларнинг ҳаммасида имкониятни бой берган. ЖЧ—2018 саралаши доирасида ўтадиган 6 сентябрь кунги ўйинга Доҳа шаҳри мезбонлик қилишини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Қатарга қарши сафар учрашувларига эътибор қаратамиз.

Ўзбекистонлик футболчилар Қатар миллий терма жамоасига қарши Доҳада 6 бор саф тортган бўлиб, шуларнинг тенг ярмида мағлуб бўлган, ўйинларнинг учдан бир қисмида ғолиб чиққан ва бир марта муросага рози бўлган.

Мағлубиятларнинг фақатгина 1 донаси ЖЧ саралашига тўғри келади. 2008 йилнинг айнан 6 сентябрь санасида Рауф Инилеев бошчилик қилган Ўзбекистон термаси ЖАР мундиали йўлидаги ҳал қилувчи босқичнинг 1-турини Доҳада ўтказиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Бугун бу ўйинга 8 йил тўлди.

Мазкур мағлубият ЖЧ саралашининг Қатар мезбонлик қилган ўйинларидаги ягонасидир. 2001 йилнинг 28 сентябрида Владимир Салков бошчилик қилган Ўзбекистон термаси ЖЧ саралашини Доҳада ўтказиб, 2:2 ҳисобига имзо чеккан. 2012 йилнинг 16 октябрида эса Миржалол Қосимов Ўзбекистон термасининг ЖЧ саралаши доирасида Доҳада қўлга киритилган ягона ғалабасини қайд этган. Самвел Бабаян бу борада Владимир Салков, Рауф Инилеев ва Миржалол Қосимовдан кейин ЖЧ саралашини Қатар майдонида ўтказадиган тўртинчи мутахассисга айланади.

Доҳада, шунингдек, Вадим Абрамов мураббийлик қилган вақтда ҳам Ўзбекистон термаси зафар қучган. 2011 йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон Осиё Кубогининг очилиш ўйинида Қатар дарвозасига жавобсиз 2 та гол урганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар дарвозасига 11 ўйинда 20 та гол урган. Шуларнинг 14 таси ЖЧ саралашида урилган бўлса, шу 14 та голдан бор йўғи 3 таси Доҳада нишонланган.

Қатар терма жамоаси дарвозасига энг кўп гол урган ўзбекистонлик футболчилар Миржалол Қосимов ва Фарҳод Тожиев ҳисобланади. Тожиев 2009 йилнинг 28 март куни хет-трик қайд этган. Қосимов эса Қатарга қарши бўлиб ўтган дастлабки уч ўйиннинг ҳар бирида муваффақият қозонган. Баҳодир Насимов ва Одил Аҳмедов Қатар дарвозасига икки мартадан йўл топган.

Қатар дарвозасига гол урган ва айни пайтда ҳам миллий терма жамоада фаолиятини давом эттираётган футболчилар сони уч нафар — Сервер Жепаров, Санжар Турсунов ва Одил Аҳмедов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:08, 06.09.2016.
Ўқилди: 10361 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.