«Реал»нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда «Бавария»нинг устози Карло Анчелотти икки клубдаги ишини солиштириб кўрди.
«Реал»да барқарорлик муваффақият гаровидир. У ерда ҳар доим ғалаба қозониш талаб қилинади. «Бавария» эса мендан ҳамма совринларни ютиб олишни талаб қилмайди. Мен «Бавария»ни Европанинг кучли клублари билан рақобатлаша олишини таъминлашим шарт» - деди Анчелотти Die Welt хабарида.













