«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти ўз ишининг алоҳида аҳамиятга молик жиҳатлари ҳақида гапириб ўтди.
"Мен футболчиларим билан немис тилида гаплашишни жуда истайман. «Реал»да ишлаганимда ҳам шундай йўл тутганман ва испан тилига катта эътибор қаратганман. Мен учун «Бавария»даги ҳар бир футболчи немис тилини ўрганиши жуда муҳим. Бу уларнинг профессионал эканидан далолатдир, - дейди Анчелотти.