Хосе Мария Мендес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧ—2016 финал босқичида иштирок этиш учун Колумбиянинг Кали шаҳрига етиб келди.
Бу ҳақда маълумот берган ЎФФ матбуот хизмати мундиалдаги дастлабки икки беллашув айнан шу шаҳарда ўтишига ойдинлик киритган.
Аввалроқ Ўзбекистон футзал терма жамоаси 7 сентябрь куни Италия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши хабар қилинганди. ЖЧ—2016 доирасидаги илк учрашув 10 сентябрь куни Панамага қарши бўлиб ўтади.