Олий лиганинг навбатдаги 21-турида Наманганда Игорь Шквирин бошлиқ "Олмалиқ" жамоаси меҳмон бўлади.
09 сентябрь, жума. 18:00
«Навбаҳор» (Наманган) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Рисқуллаев (Тошкент).
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников
Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 17 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 9та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса – 25:23, "Олмалиқ" фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 30 очкони, “Навбаҳор” эса 18 очкони қўлга киритган.
Биринчи даврада Олмалиқда кечган учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Ислом Иномов ва Фарҳод Тожиевнинг голларига "лочинлар"дан Анвар Ражабов жавоб берганди.
“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.05.2015 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 2:2
14.06.2014 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
28.09.2013 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 1:3
22.09.2012 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
23.04.2011 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Наманганда бўлиб ўтган 8та ўйиннинг учтасида “Олмалиқ”, учтасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Иккита ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги олти йилда “Олмалиқ” сафарда бу рақиб дарвозасига камида битта гол уриб келмоқда.