«Бавария» яримҳимоячиси Дуглас Коста бош мураббий Карло Анчелоттининг нафақат профессионал, балки инсонийлик ҳислатлариниям санаб ўтди.
«Марсело Анчелотти ҳақида илиқ сўзларни айтган эди. У тўғрисўз ва ҳалол одам. Кўпчилик унинг инсонийлик ҳислатларини ажратиб кўрсатмоқда. У ҳамма нарсани ўзгартирмоқчи эмас, Гвардиоланинг хизматини ҳурмат қилиб, унинг услубига мос ўйинни шакллантирмоқчи. Бу тўғри йўл.
Анчелотти биз учун ота ролини бажариши мумкин. У ҳар доим мен билан суҳбатлашган, ҳол-аҳвол сўраб, шахсий ҳаётимга қизиқиб кўрган. Бу менга ёқади» - деди Коста Abendzeitung München хабарида.