Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Kamolot-TUR» IX веломарафонининг Қашқадарё вилоят босқичи ўтказилди

Баҳо:
+ | -

"Камолот" ЁИҲнинг "Kamolot-TUR” веломарафони ёшлар орасида кенг оммалашган ва улар томонидан интиқлик билан кутиб олинадиган мега-лойиҳа ҳисобланади. Ҳаракат томонидан 2008 йилдан буён велоспорт тури бўйича анъанавий тарзда ўтказилаётган "Kamolot-TUR” веломарафони ёшларнинг спортга, хусусан, велоспортга қизиқишларини ошириш, уларни жисмонан соғлом, руҳан тетик қилиб тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Аҳамиятлиси, мазкур веломарафонда мамлакатимизнинг ҳар бир йигит-қизи ихтиёрий тарзда иштирок этиши мумкин.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортнинг оммавий турларига ёшларни кенг жалб этиш орқали уларни жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган “Камолот-Тур” IX ёшлар веломарафонининг туман, шаҳар босқичларида 1350 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, вилоят босқичига 290 нафар ёшлар йўлланма олишган эди.

Веломарофончилар 20 километрли масофани босиб ўтиб, Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонига кириб келишди. Веломарафонда ғолибликни қўлга киритган ёшлар 3 ёш тоифаси (9-14, 15-17, 18-30) бўйича диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ҳамда веломарафоннинг Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 11:59, 08.09.2016.
Ўқилди: 5660 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик