Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Football.ua сайтига берган интервьюсида «Милан» клубини бошқариш фикридан йироқ эканини маълум қилди.
«Милан» ҳақида ўйлашга эрта, мен Украина терма жамоаси билан муваффақият қозонмоқчиман. Мен янги жамоа тузаман. Мақсадим - футболчилар, мураббийлар, мухлисларни бирлаштириш ва натижа кўрсатиш. Мухлисларга ёқадиган ўйинни намойиш этиш. Мақсад ва иштиёқим шу» - деди Шевченко.