«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳужумчи Роналду «Осасуна» клубига қарши ўйинда майдонга қайтишини маълум қилди.
«Роналду жароҳатидан қутилиб қайтди. Бунга хурсандман. Эртага у майдонга тушади. Хамес, Марсело ва Каземирода чарчоқ аломатлари бор, уларга бироз дам берамиз. Бензема ҳам соғайди, бироқ асосий таркиб қанақа бўлишини эртага кўрамиз» - деди Зидан Yahoo! Sports хабарида.
Энди «Реал» шифохонасида Кейлор Навас, Иско ва Фабиу Коэнтрау қолишди.