«Арсенал» клубининг бош мураббийи Арсен Венгер Манчестер дербиси ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Ҳар иккала жамоа яхши старт олди. Шунинг учун ўзаро ўйиндаги ижобий натижа очколардан ташқари, руҳий устунликни ҳам беради. Ўйиннинг ғолиби автоматик тарзда чемпионат фаворитига айланади. Бу ўйин ўзим учун ҳам фойдадан ҳоли эмас, чунки рақибларнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаб олишимга имкон беради» - деди Венгер Daily Mail хабарида.