Хитой чемпионатида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Игор Сергеев тўп сураётган "Бэйджин Гуан" "Шанхай" меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувда мезбонлар сафидаги ҳаар иккала голни бразилиялик Халк киритди.
Ҳамюртимиз Игорь Сергеев учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўз ўрнини 79-дақиқада Ренато Аугустога бўшатиб берди.