Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

“Бунёдкор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 21-турида “Обод” жамоасини йирик ҳисобда енгди.

“Қалдирғочлар” терма жамоа ўйинлари туфайли юзага келган танаффусдан кейинги илк учрашувларини йирик ҳисобдаги ғалаба билан нишонладилар. 21-турдаги рақиб “Обод” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритилди. Аввалига 2-дақиқада Минори Сатога нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Достонбек Ҳамдамов аниқ амалга оширди. 55-дақиқада Акмал Шораҳмедов узатган тўпни Минори Сато тўғри дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0га кўринишига келтирди. 77-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Баҳодир Насимов боши билан Дилшод Хамроев қўриқлаган дарвозани аниқ ишғол қилиб, якуний натижа 3:0 бўлишини таъминлади.

Шу тариқа, “Бунёдкор”нинг очколари сони 47тага етди ва жамоа ҳамон иккинчи ўринда бормоқда.

Олий лига-2016, 21-тур
“БУНЁДКОР” – “ОБОД” 3:0 (1:0)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 2 пенальти (1:0), Минори Сато 55 (2:0), Баҳодир Насимов 77 (3:0)
Огоҳлантиришлар: Сардор Қаҳҳоров 2 – Рустамжон Ашурматов 6, Юрица Бульят 36, Акрамжон Комилов 48, Акмал Шораҳмедов 88
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акрамжон Комилов, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 11.Шаҳзодбек Нурматов (19.Забиҳилло Ўринбоев 76), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 23.Шоҳрух Гадоев (21.Сардорбек Азимов 69), Юрица Бульят, 71.Александар Алемпиевич (14.Баҳодир Насимов 72)
Захира: 45.Акбар Тўраев, 10.Элдор Шомуродов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров
“Обод”: 12.Дилшод Хамроев, 2.Аброр Хусинов, 5.Ғайрат Умиров, 7.Жавоҳир Қаҳрамонов (70.Тимур Ҳакимов 46), 8.Дониёрбек Ҳасанов (C), 9.Павел Соломин (77.Алишер Шоғуломов 73), 10.Алишер Азизов (27.Ҳумоюн Абдуалимов 46), 11.Шоҳрух Норҳонов, 21.Алишер Мирзаев, 55.Сардор Қаҳҳоров, 60.Анвар Ғофуров
Захира: 1.Умиджон Ёрбеков, 13.Умиджон Матмусаев, 30.Исмоил Жасурхўжа, 66.Фарҳод Мираҳматов
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий) – 8,4; Шавкатжон Файзиев (Жиззах) – 8,4; Сардор Ҳакимов (Самарқанд) – 8,3; Олим Тўйчибоев (Фарғона) – 9,0
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ш.Ражабов
10 сентябрь. ТТЙМИ стадиони. 576 томошабин

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:42, 10.09.2016.
Ўқилди: 5708 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.