"Барселона” ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс “Алавес”га (1:2)қарши кечган Испания чемпионатининг 3-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Албатта, бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди. Рақиб самарадор футбол намойиш этиб, ғалаба қозонди. Ноҳақ тарзда мағлубиятга учрадик деб ҳисоблайман, чунки “Алавес”дан кўра ғалабага биз кўпроқ лойик эдик. Чемпионатда ҳаммаси энди бошланмоқда ва олдинда узоқ йўл. Энди Чемпионлар лигаси ҳақида ўйлаш керак”, – дейди Бускетс.