«Барселона» вице президенти Жорди Местре Испания чемпионати 3-турида «Алавес»дан учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Мени бу мағлубият ҳайрон қолдирмади, спортда ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин. «Алавес»ни табриклаш лозим, улар дадил ўйнадилар ва ўз дарвозалари ёнида автобус ҳимояси қўймадилар", - дейди Местре.