«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Сампдория»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
«Сампдория» каби яхши таркибли клубларга қарши ўйнаш оғир. Биз ўйинда керакли натижага дарҳол эришиб олишимиз лозим, Тоттини майдонга тушишини кутиш шартмас. У етакчи, буюк футболчи. Бироқ жамоага янги етакчилар керак. Бизга янги Тоттилар керак» - деди Спаллетти Premium Sport хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Рома» Тотти иккинчи бўлимда майдонга тушгунча, 1:2 ҳисобида орқада эди.