"Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер “Ростов”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи илк туридан олдин ўз фикрини билдириб ўтди.
“Ростов” футболчиларининг исми катта аҳамиятга эга эмас. Асосийси уларнинг ўйин услуби. Бўлажак рақибни яхшилаб ўрганиб чиқиш керак”, – деди германиялик посбон.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ЕЧЛ гуруҳ босқичида “Ростов”, “ПСВ” ҳамда “Атлетико”га қарши баҳс олиб боради.