«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Алавес» (1:2) клубига қарши ўйинда учралган мағлубият сабабли бир қатор футболчиларни Чемпионлар лигасидан четлатди.
Sport.es хабарига кўра, Луис Энрике таркиб билан бошқа таваккал қилмайди ва «Алавес» клубига қарши ўйинда ишончни оқламаган 7 нафар футболчини «Селтик» клубига қарши ўйинда майдонга туширмайди. Улар: Маскерано, Матьё, Динь, Видал, Турон, Денис Суарес ва Пако Алькасер.