«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер Златан Иброҳимовичнинг кетиши ПСЖ учун катта йўқотиш бўлганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида бир гуруҳдан жой олишган.
«ПСЖ Францияда ҳамон етакчилик қилмоқда, бироқ жамоа катта нарсани йўқотган. Златан етакчи ва сардор эди, клубнинг иштиёқини намойиш этарди. Бундай савиядаги футболчини йўқотишдан келадиган зарарга баҳо бериш жуда мушкул» - деди Венгер L’Equipe хабарида.