«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар лигасидан ўрин олган Киевнинг «Динамо» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини баён қилди.
«Хавотирда эмасман, чунки «Динамо» клубини яхши биламиз. Улар ҳужумкор ўйини билан ажралиб туради. Бу клуб гуруҳдан чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири.
«Динамо» жисмонан ҳам кучли, шунинг учун ҳам қийин ўйин бўлишини кутмоқдаман. Улар рақибга ўз ўйинини намойиш этишга ҳаракат қилади, биз ҳам қараб турмаймиз ва ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз.
Чемпионлар лигаси – мен учун янги тажриба, катта муваффақият. Бироқ шу жойда тўхтаб қолмоқчи эмасман» - деди Сарри.