«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «Спортинг» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини баён қилди.
«Жуда кўп клублар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истайди. Биз мусобақа фаворитимиз, бироқ бу ҳеч нарсани англатмайди. Турнирда ғолиб чиқиш учун бошидан қаттиқ меҳнат қилиш ва сифатли ўйин намойиш этиш талаб қилинади. Биз тўлиқ тайёрмиз ва мураккаб ўйин бўлишини кутяпмиз.
«Спортинг» жиддий рақиб, улар футбол ўйнашни билади ва фақат ҳимояга ётиб олмайди.
Криштиану Роналду ўйинга тайёр ва майдонга тушишни истамоқда. Биз эртага ундан фойдаланамиз. Албатта у 90 дақиқа ўйнашни истаяпти. Чунки «Спортинг» унинг қадрдон клуби, шунинг учун ҳам ўйин Роналду учун муҳим аҳамиятга эга» - деди мураббий УЕФА расмий сайтининг хабарида.