Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Почеттино: «Уэмбли» стадионида Чемпионлар лигасини ўйнаш — тарихий воқеа»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Монако» клубига қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини баён қилди. «Тоттенхэм» стадионидаги муаммолар туфайли, беллашув 14 сентябрь куни «Уэмбли» стадионида ўтказилади.

«Бу биз учун тарихий воқеа. «Уэмбли»даги беллашувда майдонга тушиб, муносиб ўйин кўрсатишимиз, ғалаба қозонишимиз ва баҳона изламаслигимиз шарт. «Монако»ни мағлубэтишимиз лозим.

«Тоттенхэм» билан Чемпионлар лигасида иштирок этишни сўз билан таърифлашга ожизман. Бу ажойиб ҳиссиёт. Мухлислар ҳам шу фикрда бўлса керак.

«Уэмбли» стадионининг майдони катта, ўйнаш учун қулай. Демак рақибга ҳам прессинг қилиш қийинчилик туғдиради» - деди Почеттино УЕФА расмий сайти хабарида.

 

Манба: championat.com
Киритилди: 21:45, 13.09.2016.
Ўқилди: 7122 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.