Кириш Регистрация

ЕЧЛ. 1-тур. «С» гуруҳи. «Барселона» «Селтик»ни янчиб ташлади, Манчестердаги ўйин қолдирилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Испания чемпионатида "Алавес"дан қабул қилган мағлубият аламини "Селтик"дан олди. Каталонияликлар Европа чемпионлар лигасининг янги мавсуми йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Неймарнинг узатмасидан кейин Лионель Месси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бу аргентиналик футболчининг ЕЧЛдаги энг тезкор голи бўлди. Шотландияликлар 24-дақиқада ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо Мусса Дембеленинг пенальтидан берган зарбасини Тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди.

Танаффусга қадар Неймар-Месси жуфтлиги "Селтик"нинг мудофаасини "девор" ўйнаб ёриб ўтди ва Лео ҳисобни 2:0га етказди.

Иккинчи бўлимда "кўк-анорранглилар" меҳмонларни бутунлай тор-мор келтиришди. Месси "хет-трик"ни расмийлаштирган бўлса, Неймар ўз ҳисобига битта гол ёзди ва 4та голга ассистентлик қилди. Ўйин давомида Луис Суарес ўз ҳисобига иккита гол ёзган бўлса, Иньеста бир марта "Селтик" дарвозасини ишғол қилди. Якуний ҳисоб — 7:0!

ЕЧЛ, "С" гуруҳи
"БАРСЕЛОНА" - "СЕЛТИК" - 7:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 3 Месси, 2:0 – 27 Месси, 3:0 – 50 Неймар, 4:0 – 59 Иньеста, 5:0 – 60 Месси, 6:0 – 75 Суарес, 7:0 – 88 Суарес.
Ноаниқ пенальти: Мусса Дембеле (24, дарвозабон)
Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Сержи Роберто, Ракитич (Иньеста, 46), Бускетс (Рафинья, 61), Андре Гомеш, Неймар, Месси, Суарес.
Селтик – де Врис, Святченко (О’Коннелл, 68), Туре, Тирни, Гамбоа, Браун, Битон (Макгрегор, 76), Синклэйр, Робертс (Армстронг, 68), Люстиг, Дембеле.
Огоҳлантиришлар: тер Штеген (23), Ракитич (40), Браун (56).

Ушбу гуруҳнинг "МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "БОРУССИЯ" Мёнхенгладбах ўйини кучли ёмғир туфайли ўтказилмай қолди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:37, 14.09.2016.
Ўқилди: 18777 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5183]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4869]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4379]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4220]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4128]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3335]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3185]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2981]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2614]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик