Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Футзал бўйича ЖЧ. Ўзбекистон сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасига жуда яқин турганди. Терма жамоамиз Мундиал мезбони Колумбияни мағлуб этишига бир бахя қолди, аммо бир неча сониялар...

Учрашувни терма жамоамиз анча дадил бошлади. Кучли прессинг ва тажовузкор ўйин натижасида мезбонлар ўз ўйинларини йўлга қўйиш борасида қийинчиликка дуч келишди. Аксинча, терма жамоамиз рақиб олдида вазиятлар юзага келтира бошлашди. Ўйиннинг 5-дақиқаси ўтиб бораётган вазиятда Дилшод Ирсалиев ўнг қанотдан зарба берди. Колумбия дарвозабони тўпни қўлдан чиқариб юборди ва ўша жойда турган Жавлон Аноров тўпни дарвозага думалатиб қўйди.

Шундан сўнг Пулпис шогирдлари ҳимоявий ўйин тактикасига ўтишди. Колумбияликлар томонидан олис масофадан йўлланадиган зарбаларни Рустам Умаров ажойиб реакция орқали бартараф этиб турди. Баҳснинг 15-дақиқасида вакилларимиз майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйишди ҳамда вазиятни гол билан якунлашга муваффақ бўлдик. Чориев томонидан етказилган узатмани Дилшод Ирсалиев бўш дарвозага жойлаб қўйди.

Шундан сўнг учрашув ҳаками, кутилмаганда, тўп ўйналмаётган жойдан дарвозамиз томон 7 метрдан жарима зарбаси белгиланди. Колумбия сардори Анхеллот Каро йўллаган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди.

Танаффусга қадар мезбонлар битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Яна ўша Каро жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаётганида ҳимоячиларимиз унинг оёғига ташланишди, тўп эса футболчиларимизнинг оёғида Абрилга келиб тушди ва у 3-4 метрдан дарвозани ишғол қилди.

Танаффусга қадар Дилшод Ирсалиев гол уриш учун яхши имконият юзага келди, аммо ҳужумчимизнинг 10 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Ўзбекистон танаффусга битта тўп устунлиги билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлим бошида терма жамоамиз рақибнинг илк ҳужумини ўтказиб юборишди. Бахтимизга сардорнинг зарбаси аниқ чиқмади. Колумбияликлар аста-секин тезликни ошириб боришди. Футзалчиларимиз уларнинг ҳамлаларини бартараф этишга бироз қийналишди, аммо дарвоза дахлсизлигини сақлашда давом этишди.

Баҳснинг 29-дақиқасида Ўзбекистон стандарт вазиятдан самарали фойдаланди. Бурчакдан етказилган узатмани Нодир Элибоев рақиб дарвозабон майдончаси ичидан зарба бериб, дарвозага жойлади - 1:3.

Шундан сўнг вакилларимизда иккита ажойиб имконият юзага келди. Дилшод Раҳматов ва Нодир Элибоев яккама-якка вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида жамоамиз майдон марказида рақибга тўпни олдириб қўйиб, колумбиялик футзалчининг Умаров билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига имкон бериб қўйди. Рустам ушбу дуэлда устун келди.

Баҳс тугашига 5 дақиқа қолганида мезбонлар бешинчи ўйинчи тактикасига ўтишди. Афсуски, уларнинг мазкур тактикаси бизни 3 очкодан маҳрум қилди. Баҳс тугашига 3 дақиқа қолганида Каро 7 метрдан берган зарбани Умаров қайтарди, Чориев эса тўпни вазиятдан узоқлаштира олмади ва Анхелоттнинг ўзи кучли зарба билан тўпни дарвозага жойлади.

Майдон эгалари бешинчи ўйинчи билан ҳаракатланишда давом этишди ҳамда учрашув тугашига атиги 13 сония қолганида Умаров дарвозани яна бир марта ишғол қилишди. Яна ўша Анхелотт Каро жамоадошининг узатмасини дарвозага буриб қўйди.

Бу жуда аламли гол бўлди. Боиси, терма жамоамизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шунга қарамай, Ўзбекистон жаҳон чемпионатидаги илк очкосини қўлга киритди.

Гуруҳдаги яна бир ўйинда Португалия терма жамоаси Панамани йирик 9:0 ҳисобида мағлуб этди.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати, "А" гуруҳи, 2-тур
КОЛУМБИЯ - ЎЗБЕКИСТОН
Голлар: Абрил (17'45''), Анхелотт Каро (37'03'', 39'47'') — Жавлон Аноров (4'39''), Дилшод Ирсалиев (14'25''), Нодир Элибоев (28'43'')
Огоҳлантиришлар: Йефри (21), Ортис (16), Абрил (16)
Колумбия: 1.Наньез, 6.Сиерра, 8.Абрил, 10.Анхеллот, 14.Андрес Рейес.
Захира: 12.Мехиа, 2.Ортис, 3.Сунига, 4.Еиссон, 5.Йефри, 7.Жонатан, 9.Юлиан, 11.Боливар, 13.Отеро.
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов (С), 14.Константин Свиридов
Захира: 12.Акмал Ҳазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Хуршид Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳомжон Ҳамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Португалия 2 1 1 0 10-1 4
2 Панама 2 1 0 1 3-10 3
3 Колумбия 2 0 2 0 4-4 2
4 Ўзбекистон 2 0 1 1 4-6 1

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:36, 14.09.2016.
Ўқилди: 8963 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.