Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Энрике: «Месси – майдондаги ҳар қандай позицияда жаҳоннинг энг яхши футболчиси»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Селтик»га қарши бўлиб ўтган учрашувдан (7:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У каталонияликлар футболчиси Лионель Месси шаънига илиқ фикрлар билдириб ўтди.

«Месси – барча замонларнинг энг яхши футболчиси. Нима учун? Боиси, у майдоннинг ҳар қандай позициясида ўйнаши мумкин ва шу билан биргаликда, ўз позициясида жаҳоннинг энг яхши футболчисига айланади. У майдон марказида ҳам, ҳужумда ҳам энг зўри. Сабаби, у майдонда эркин ролни жуда яхши бажаради. Агар унинг ҳаракатларини чеклаб қўйсам, тўғри иш қилмаган бўлардим. Ахир у 40 метрдан шерикларига аниқ узатма беради», — дейди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси "Селтик" дарвозасига 3та гол уриб, битта голга ҳаммуаллифлик қилди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:46, 14.09.2016.
Ўқилди: 6691 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.