Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Намунасида допинг аниқланган аргентиналик дзюдочининг Рио–2016 Паралимпия ўйинларидаги натижаси бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) антидопинг қоидаларини бузганлиги учун аргентиналик дзюдочи Хорхе Ленсинанинг Рио–2016 Паралимпия ўйинларида қайд этган натижасини бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Аргентиналик дзюдочи -90 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган эди. Аргентиналик спортчидан 8 сентябрь куни олинган допинг намунаси кломифен моддасига ижобий чиқди. Натижада у аккредитациядан маҳрум қилиниб, олимпия шаҳарчасини тарк этди.

Ленсина вақтинча барча мусобақалардан четлатилди. Унинг иши келгуси суриштирув учун Кўзи ожиз спортчилар халқаро ассоциацияси ва Парадзюдо халқаро федерациясига топширилди.

 
Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:09, 15.09.2016.
Ўқилди: 4562 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.