Ўзбекистон делегацияси Рио-2016 паралимпия ўйинларининг саккизинчи кунига келиб, илк марта медалларни қўлга киритмади.
Кечаги мусобақалар дастурида фақат бир спортчимиз иштирок этди. Ҳамюртимиз Дилафрузхон Аҳматхонова енгил атлетиканинг ядро улоқтириш баҳсида иштирок этди. У олтинчи ўрин билан кифояланди. Дилафруз ядрони 7,87 метр масофага улоқтирди.