«Краснодар» клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Игорь Шалимов Европа лигасидан ўрин олган «Зальцбург» (1:0) клубига қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Оғир ўйин бўлди. Охирида 10 футболчи бўлиб қолганимизда жуда қийналдик. Бироз муддат катта куч билан ҳимояландик. Биринчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, рақибга имконият бермадик.
Ғалабадан сўнг кайфият кўтарилди. Футбол ғалаба учун ўйналади. Агар ўйин охирида гол ўтказиб юборганимизда, натижадан ранжиган бўлардим» - деди Шалимов.