Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Гвардиола: «Ўйлашима, Агуэро шартномани узайтиради, бироқ менда аниқ ахборот йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Серхио Агуэро клуб билан шартномасини узайтиргани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. 

«Менимча, бу ҳақда мендан сўраш керак эмас. Ўйлашимча, у ҳақиқатан ҳам шартномасини узайтиради, бироқ бу расмий тасдиқланган ахборот пайдо бўлганидан сўнг аниқ бўлади», — деди Гвардиола. 

«Яна такрорлайман, менда бундай ахборот йўқ. Саймон («Сити» матбуот котиби), балки сен нимадир биларсан, а?», — деди «Манчестер Сити» бош мураббийи. 

«Агуэро яхши ўйинчи, шундай эмасми? Агар у клубда қоладиган бўлса, мен ҳар қанақасига бундан қониқиш ҳосил қиламан», — дея қўшимча қилди Гвардиола. 

Аввалроқ Агуэро инглиз клуби билан шартномасини 2020 йилга қадар узайтиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди, бироқ бу ҳали расман тасдиқланганича йўқ.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:56, 16.09.2016.
Ўқилди: 5331 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.