Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Венгер: «Чех «Халл»га қарши ўйнайди, Жиру эса тайёр бўлмаслиги мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер АПЛ 5-тури доирасида 17 сентабрь куни «Халл Сити»га қарши, Лига Кубоги доирасида 20 сентабрь куни «Ноттингем Форест»га қарши ўйинларда майдонга тушишга тайёр футболчилар ҳақида фикр билдирди. 

«Рэмзи? Унинг жароҳати қайталанмаслиги учун, у билан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқдамиз. «Ноттингем Форест»га қарши ўйинда майдонга тушиш — Аарон учун ҳали эрталик қилади», — деди Венгер. 

«Чех «Халл»га қарши ўйинда қатнашади. Жиру сешанба куни «ПСЖ»г қарши ўйинда зарба қабул қилди, у тайёр бўлмаслиги мумкин. Муаммо унинг оёғидаги катта бармоқда. Бу масалада шифокорларимиз билан ҳали гаплашганим йўқ», — деди Венгер. 

«Габриэл Паулиста одатдаги тартибда машғулотларга қайтди. «Халл»га қарши ўйин қайдномасига кира олмаса ҳам, «Ноттингем Форест»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин», — дея қўшимча қилди Венгер.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 20:19, 16.09.2016.
Ўқилди: 5780 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.