ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери Франция чемпионатида «Кан» (6:0) клуби устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Ажойиб ўйин ўтказганимиз муҳимроқ бўлди. Кейинги ўйинларда ҳам шу савияни сақлаб қолишимиз шарт. Биз Каванига ишонамиз. У хотиржамликни сақлаши лозим, шунда голлар келаверади» - деди Эмери Le Figaro хабарида.
Бу ўйинда Эдинсон Кавани рақиб дарвозасига тўртта гол урганди.